Оценить:
 Рейтинг: 0

Инсон бугун ва эртага…

<< 1 2 3 >>
На страницу:
2 из 3
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля

Кyз олдимда яна беихтиёр Нострадамус башоратлари гавдаланади: «Миясиз тентаклар истилоси туфайли инсонлар ?албидаги Алло?га ибодат ?илиш ?исси кyз кyриб, ?уло? эшитмаган бемаъни туй?улар билан алмашинади… Инсон истибдод домида яна баттар эзилади…»

Дар?а?и?ат, Нострадамус ур?у бергандек, yзи ихтиро этаётган темир yйинчо?лар, тилсимли ойна, темир ?ушлар, заминни чул?аб олган темир yргимчак инлари бyйлаб шитоб елувчи усти ёпи? арава-амфибиялар каби кашфиётлардан мутаассир бyлган инсоннинг асл маънавияти ?ашшо?лашиб, очкyзлик, худбинлик, ?ирсу ?авас иллатлари, худосизлик, табиатга зyравонларча ёндашувлар пировардида тирикликни адойи тамом ?илмаяптими?!

?ай?от, бундай таназзулдан Ўзи асрасин! Одамзодга инсоф берсин, иймон-эъти?одини муста?кам ?илсин! Келажак авлодлар олдида юзимиз шамгин бyлмасин!..

Бугунги кунда жа?он ?амжамиятини ташвишга солаётган умумбашарий муаммолардан бири – экология муаммосидир. Жа?он и?тисодиётининг аксилэкологик ривожланиш тамойиллари табиий му?итга ?алокатли таъсир этиб, биосферадаги табиий мутаносибликнинг бузилишига, инсон ва табиатнинг диалектик бирлиги издан чи?ишига олиб келиши мумкинлигини зин?ор унутмаслик керак. Бу нарсани ХХI аср бyса?асига келиб, дунё фабрикасига ?иёс ?илинаётган Хитой и?тисодиёти мисолида равшан муло?аза ?илиш мумкин.

Хитой и?тисодиёти ?озирги кунда дунёда иккинчи yринда туради. Биро? мамлакат и?тисодиётининг ю?ори суръатлар билан равна? топиб, гуркираб yсаётгани атроф-му?ит масаласида турли муаммоларни юзага чи?араётгани ?ам айни ?а?и?ат. ?олбуки, бу равиш ю?ори суръатлардаги саноатлашув, жадал ми?ёсдаги урбанизация (ша?арлаштириш) кyринишлари, бунёдга келган йирик ша?арлар – мегаполисларда а?олининг зич жойлашуви, ?урилиш бунёдкорликларининг салбий жи?атлари ?укумат ра?барларини жиддий ташвишга солиб ?yймо?да. Зеро, дунёдаги ?авоси энг ифлосланган ша?арлар рyйхатида Хитойнинг еттита ша?ри ?айд этилган! Боз устига, экологиянинг кескин ёмонлашуви сабабли ушбу мамлакатда ?ар йили 500 мингдан 750 минггача инсон бева?т ажал шаробини тотмо?да. Тy?ри, илдизи тобора чу?урлашиб бораётган долзарб экология масалаларини ?ал этиш ма?садида Хитой ?укумати керакли чора-тадбирлар ишлаб чи?мо?да, лекин муаммо ми?ёсининг улканлиги барча саъй-?аракатларни боши берк кyчага киритиб ?yймо?да. Ечим? Бу yринда фа?ат биргина тушунча мавжуд: ва?т – олий ?акам дейдилар, барчасини ва?т кyрсатади…

Мавзуга ?айтсак, Шохонов таассуф билан таъкидлайди: ?ар хил за?арли газлар, чанг-тyзонлар, радиация ер атмосферасини кескин суръатда ифлосланишига сабаб бyлмо?да; дунё бyйлаб сон-сано?сиз саноат корхоналари ?авога пуркаётган за?арли чи?итлар ва ?урумларнинг кyпайиб кетиши о?ибатида ернинг ?имоя ?оби?и – озон ?атлами емирилиб бормо?да. Бинобарин, ер ?оби?ини ультрабинафша нурлардан мудофаа ?илувчи Озон ?атламининг емирилиб бораётгани бугунга келиб, инсон тафаккури ва а?л-идроки ?аршисида мисли то?дек кyндаланг турган ечими мушкул масалалардан бирига айланиб ?олди. Илм-фан тара??иёти ?осиласи бyлган турли техник жи?озларнинг узлуксиз ?аракатда бyлиши, автотранспорт воситаларидан ажраб, ?авога кyтарилаётган фреон моддалари озон ?атламига секин-аста шикаст етказиб келмо?да. Озон ?атламини асраб ?олиш муаммоси ва?т yтган сайин инсоният олдида турган глобал муаммо эканлиги я??ол англашилиб бормо?да. Ажабо дейман, Улу? Нострадамус ?атто беш аср му?аддам озон туйнуги ?а?ида ?ам келажак авлодларни ого? этиб, шундай башорат ?илган экан: «ХХ аср охирида yлат ва бош?а касалликлар юриб одамларга ёпирилади.» ?yшимчасига, дарё ва денгиз сувлари ?уриётир. Агар со?а мутахассислари тад?и?отларига синчиклаб назар ташласак, тупро? за?арланиши ва эрозия ?одисаси кескин кучаймо?да; дунё океанига йил сайин миллион-миллион тонналаб нефть чи?индилари тyкиб ташланмо?да. ?айвонот ва наботот олами аёвсиз ?ир?инлардан ?амон азият чекмо?да…

Бу yринда яна Нострадамус башорати ёдга тушади: «?аво ва ер за?арланади, бир ?анча денгизлар ?уриб ?олади, кyллар бот?о?ликка айланади.» Ва инсон онг-шуури, идроки, тафаккури, сезги-сезимларини ?амон со?ибкаромат Нострадамус башоратлари ларзага келтирмо?да: «… Табиат ?ам одамзоддан да?шатли yч олади.» Лекин интеллектуал сало?ияти ошган сари тобора техника-технология юту?лари жилоларидан кyзи ?амашиб, юксак тамаддун зомбисига айланиб бораётган одамзод Яратганнинг чексиз иноятидан шукроналик ?исларини ?албидан сидириб ташламаяптимикин?! Яратган yз ?удрати, сир-асрорини тийнатида акс эттирган мyъжаз хил?ат эканлигини, табиат билан бир бутунликда яшаш кераклигини унутиб ?yймадимикин?

Чиндан ?ам, Нострадамус башоратлари асрлар оша нечо?ли ?а?и?атга айланаётганини бутун инсоният сyнгсиз афсус-надомат туй?улари билан эътироф этмо?да ва истибдод домида баттар эзилмо?да!..

Дарво?е, инсоният глобал экологик ин?ироз остонасига ?адам ?yймадимикин? Бу yринда маш?ур фантаст ёзувчи Александр Беляевнинг «?авофуруш» номли хаёлий романининг ёдга олиниши инсоният учун келажак ?ай?ири?идек акс-садо беради: одамзоднинг шаф?атсизлиги табиат томонидан му?аррар жазоланиши мумкин!

?а?и?атан, тасаввур ?илинг: ер ?аъридан нефть, газ, кyмир ва бош?а ?азилма бойликлар инсон э?тиёжи учун тинимсиз равишда ?азиб олиняпти. ?осил бyлган бyшли? эса зилзила бyлишига сабаб бyлиб, жонли табиатга салбий таъсир кyрсатади. Шохонов бежиз куйинмайди: ?азилма бойликлар замонавий воситалар асосида тортиб олиниб, бyшли? тyлдирилса, ма?садга мувофи? бyлади.

Ўз навбатида, ?аво таркибида кучли даражада радиация бyлгани туфайли исси? yлкаларга учиб кетаётган о??уш, yрдак, ?озлар галасининг сезги ?обилияти сусайиши о?ибатида йyлдан адашиб, ?а?ратон Ё?утистонга бориб ?олиши ва ёппа нобуд бyлиши ?а?ида Айтматов сyзлаган ?ай?ули во?елик инсониятни ого?ликка, ?ушёрликка ча?иради. ?олбуки, ?аводаги радиация кучи бугун сайёрамиздаги жониворларни нест-нобуд ?илса, бир кун келиб, одамзод бошига ?ам машъум офат-фалокатлар ё?дирмасмикин?!

Бyлимда Шохонов келтирган ?изи? бир маълумот ди??атга молик. Яъни, Хитойда маданий ин?илоб даврида зараркунанда ?исобланган чивин, пашша, сич?он, чумчу?ларни ёппасига ?ириб юбориш ?а?ида эълон ?илинган махсус давлат ?арори ва шунга вобаста оммавий тус олган манти?сиз хатти-?аракатлар на?адар кулгили, аянч о?ибатларга олиб келгани инсониятга жиддий сабо? бyлиши керак.

«Биз болалар бо?часидан, мактабдан бошлаб экологик таълим-тарбияга ало?ида эътибор бермо?имиз керак. Болалар ёшлик чо?идано? табиатга нисбатан беме?рлик, енгилтаклик ?илинса, бу о?ир о?ибатларга олиб боришини билмо?лари зарур», – деб таъкидлайди Айтматов.

?а?и?атан, инсон экологик тарбия, экологик дунё?арашлари асосларини фа?ат эзгу саъй-?аракатлар йyлида шакллантирмо?и керак. Зеро, атроф-му?итни му?офаза ?илишга бутун инсоният масъулдир.

Ишончимиз комилки, Ч. Айтматов ва М. Шохоновларнинг инсониятга ?аратилган ?ай?ири?и жавобсиз ?олмайди. Аста-секин дунё мамлакатларида ер ости бойликларини ?азиб олиш борасида замонавий техника ва технологиялар ишлаб чи?арилмо?да. Бундай ?увонарли ижобий жараёнлар келажак авлодлар фойдасига хизмат ?илади.

Шукрки, Ўзбекистон муста?илликка эришгач, мамлакатимизда экология борасида катта yзгаришлар юз бермо?да. Жамиятимизда экологик тарбияга со?лом авлод тарбиясининг таркибий ?исми сифатида катта эътибор ?аратилмо?да. Жамият ва табиат муносабатлари ёшлар онгига мунтазам сингдириб борилмо?да. ?ар йили она-табиатга, ?айвонот ва наботот оламига ме?р-му?аббат мавзулари доирасида турли-туман маънавий-маърифий тадбирлар кенг кyламда ташкил этилмо?да. Бу хайрли ва эзгу ташаббуслар юксак маънавий камолотга элтади. ?озирги кунда юртимизда yсадиган yсимликлардан о?илона фойдаланиш ва уларни му?офаза ?илишга жиддий эътибор ?аратилмо?да. Жумладан, йy?олиш хавфи остида ?олган холмон, ширач, саллагул каби камёб yсимликлар Ўзбекистон Республикасининг «?изил китоб”ига киритилган. Шунингдек, мамлакатимизда давлат ?yри?хоналари, биосфера резервати, ноёб ?айвон турларини кyпайтиришга ихтисослашган «Жайрон» экомаркази фаолият юритаётгани хал?имиз нечо?ли табиатпарвар эканлигидан я??ол далолат бермо?да. ?увонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти му?тарам Шавкат Мирзиёевнинг «Экология ва атроф-му?итни му?офаза ?илиш со?асида давлат бош?аруви тизимини такомиллаштириш тy?рисида”ги Фармони атроф-му?итни му?офаза ?илиш, табиий ресурслардан о?илона фойдаланиш борасидаги эзгу саъй-?аракатлар янада кенг кyламда равна? топишида му?им омил бyлмо?да. Чунончи, yтган йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни му?офаза ?илиш давлат ?yмитасига ЮНЕСКОнинг махсус сертификати топширилиши хал?имиз она табиатга на?адар дyстона муносабатда бyлаётганидан ёр?ин нишонадир.

?а, донишманд адиб Айтматов на?л ?илганидек, ер юзасидаги пурви?ор то?лар, кyм-кyк денгизлар, зилол кyллар-у ?ую? yрмонлар, нафосатга бурканган бо?-бyстонлар, кyзни яшнатувчи кyркам ландшафтлар, жониворлар ва yсимликлар – бари-барчаси Яратган томонидан инсон ?укмига ?авола этилди. Ер юзида ?аётнинг гуллаб-яшнаши ёки барбод бyлиши фа?ат инсоннинг хатти-?аракатларига бо?ли?.

Табиатни му?офаза ?илиш, уни асраб-авайлаш, ?айвонот ва наботот оламига ме?рли бyлиш ер юзидаги ?ар бир инсоннинг му?аддас бурчидир. Шундай экан, сахий ба?ридан ноз-неъматлар пайдо ?илиб, бизни тyйинтираётган, бе?иёс нафосати билан кyнглимизни ?увонтираётган она табиатни кyз ?орачи?идек асраб-авайлайлик, азиз асрдошлар!

    О?илжон ?офуров. 2018-йил, январь.

БЕОВУЛЬФ – ЭЗГУЛИК ТИМСОЛИ

Олам яралибдики, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулмат ?еч замонда бир-бири билан муроса ?ила олмайди; улар мисоли олов билан сув каби бир-бирига ?арама-?арши иккита кучдир. Мо?иятан, абадийликка дахлдор бу икки ижобий ва салбий куч азал ва абад орали?ида бир-бирини абадий яксон ?илиб ташламо??а чо?ланади, аммо бу кураш тyхтовсиз давом этаверади. Бинобарин, бири тилсим дунёда ?ар неники яратади, кашф ?илаверади; бош?аси вайрон ?илиб, кулини кyкка совураверади.

Инчунин, бу азалий кураш талотyпида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбо?, мангу фалсафа…

Талабалик давримда хал? о?заки ижоди билимдонлари Му?аммаджон Мад?озиев ва ?абибулло Жyраев каби устозлардан сабо? олар эканман, yзбек фольклор адабиёти чашмаларидан маънавий озу?а олиш баробарида жа?он фолкьлор адабиётига ?ам бе?ад ?изи?иб ?олдим. Хал?имизнинг ба?рикенглик, матонат, олижаноблик каби эзгу фазилатлари yз ифодасини топган, эл-юрт фаровонлиги, Ватан равна?и учун кураш баралла куйланган «Алпомиш»; хал?имизнинг фаровон ва озод yлка ?а?идаги орзу-умидлари мужассамланган «Гyрy?ли» туркуми достонлари мутолааси ?атори ?адимги ?инд хал? эпоси «Панчатантра» ва унинг илдизларидан дунёга келган «Калила ва димна”ни такрор-такрор мутолаа ?илиб, атроф-оламга, ?аётга, одамларга yзгача ниго? билан ?арай бошладим; тафаккур дунёим ичра янги оламлар пайдо бyлди.

Мен яна, илк yрта асрлар, Уй?ониш даври ва XVII аср ?арбий Европа адабиёти фольклор ижодига айрича ?изи?иш билан ?арай бошладим. Айни?са, мифологик характерда яратилган, умумбашарий эзгу ?оялар тараннум этилган ?адимги герман ?а?рамонлик эпоси – «Нибелунглар ?а?ида ?yши?», англо-сакс ?а?рамонлик эпоси – «Беовульф ?а?ида достон», шунингдек, ?адимги исландия адабиёти ёдгорликлари бyлмиш «Эдда» ?yши?лари туркумидан оламнинг яралиши ва ?алокати ?а?идаги мифлар акс эттирилган «Волуспа» ?yши?ини ?ар ва?т маро? билан мутолаа ?илардим.

Дейлик, «Нибелунглар ?а?ида ?yши?» достони менда ?андай таассурот ?олдирган?

Ёвуз аждар?они ма?в этиб, «Нибелунглар бойлиги”ни ?yлга киритган ба?одир жангчи Зигфрид кyз yнгимизда мудом Ватан озодлиги курашчиси, доно ва олижаноб инсон сифатида гавдаланса, Кримхильда yз эрига соди? ва вафодор, ?асоскор аёл сифатида китобхон ?албида ме?р-му?аббат туй?уларини уй?отади. ?асадгyй ва ма?танчо? аёл Брюнхильда ?амда мунофи?лик, риёкорлик тимсоли, манфур ?отил Хаген эса ?албимизда чу?ур нафрат туй?уларини уй?отади.

«Беовульф ?а?ида достон» онг-шууримда ёр?ин таассурот ?олдирган асарлардан биридир.

Айтиш жоизки, ушбу достон ва ?yши?ларни имкон доирасида, турли манбаларда келтирилган парчалар, та?ризлар, ма?ола ва тал?инлардан y?иб yргандим; булар бир ну?тада бирлашиб, яхлит тасаввур ?осил ?илди.

Манбаларда ёзилишича, «Беовульф ?а?ида достон» VIII—IX асрларда яратилиб, Х аср бошларида ёзиб олинган. Достон икки ?исмдан иборат бyлиб, биринчи ?исмида Дания ?ироли Хротгар саройи тасвирланади.

?ирол Хротгар yз аъёнлари билан yтказадиган базму жамшидларга мyлжаллаб, оромбахш бир гyшада ?ашаматли ме?монхона ?урдиради. «Хеорот», яъни «Бу?у ?асри» деб аталган му?ташам бинода кайфичо?лик, шодумон ?аёт ?ирол орзулагандек, узо? давом этмайди. Модомики, олам яралгандан буён осудалик остида ?амиша та?лика пин?он; зеро, одамзодга тyкис ?аловат азалдан курашларсиз насиб этмаган ва абад шу а?ида yз кучида ?олаверади. Ёвузлик ?амма даврларда, ?амма ва?т эзгулик йyлини тyсгани-тyсган…

Во?еан, денгиз бyйидаги ?yланса бот?о?ликларда Грендель исмли да?шатли махлу? яшарди. Бу нафси yп?он, тас?ара махлу? ?орон?у кечалари ?y??исдан пайдо бyлиб, ?афлатда ?олган ?ирол жангчиларини ер тишлатиб, ея бошлайди. Саройдагилар росмана ва?има ичида ?олади. Нога?оний кулфат-мусибатдан ?атти? ?ай?уга ботган ?ирол Хротгарнинг ?албини изтироб ва надомат туй?улари беомон жиз?анак эта бошлайди… «На?от дунёда ёвуз кучлар ?укмрон, эзгулик забун?! На?от анави ю?о Грендель саройдаги одамларимни битта ?yймай yлдириб, гyштларини бурдалаб еб кетаверади! Адолат ?аерда, ?ани ?а?и?ат?! На?отки ер юзида балойи нафс Гренделни яксон эта оладиган ?удратли куч йy??!.»

Зим-зиё тун. Осмон хира, тунд. Атроф осуда, сокин. Фа?ат чигирткалар чириллайди, ?урба?алар «ва?-ва?» ?илади, холос. ?ирол Хротгар ва саройдагилар эшик-деразаларни ма?кам беркитиб, уй?уга кетган. Фа?ат бошига дубул?а, эгнига совут кийиб, ?yлига ?ал?он ва найза тутган со?чилар бедор. Асаблари таранглашган со?чилар хавотирга тушиб, yз ?удудларини зийрак ниго? билан ?yри?лашмо?да. Ва?оланки, yша да?шатли махлу? кутилмаган вазиятда до?да ?олдириб, yлдирувчи ?амла ?илиши мумкин! Равшанки, ?ар ?андай хавф-хатарга доимо тайёр туриш керак, акс ?олда ?амма одамхyр махлу??а лу?ма бyлиши му?аррар!

Тун гyё осуда yтмо?да. Бирор хавф-хатардан нишона йy?, Грендель ?айларгадир гумдон бyлгандек. Шу боисми, бироз хотиржам тортган со?чи-ясовуллар ихтиёрини бирин-кетин ширин уй?уга топширди. Алланечук ?иссиётлар измида ?ушёрликни ?yлдан бермаётган хилватдаги ёл?из Халдоур ?ам азбаройи толи??анидан ?айришуурий равишда мижжаларини юмди ва… абадий уй?уга кетди.

Бу асно нафси ?акалак отган одамхyр Грендель тубсиз бот?о?лик ?аъридан шалоп-шулуп юзиб чи?иб, ер юзига кyтарилди-да, ими-жимида судралиб, одамлар яшайдиган маконга тобора ёву?лашиб келаверди. ?олбуки, очофат махлу? зимистон кечанинг айни ла?заларида энг сергак со?чилар ?ам ?афлат уй?усига асир бyлишини равшан англаб етганди. ?ар ?алай, Грендель о?иста я?инлашиб келиб, ?ал?он ва найзасини мармар деворга суяб, шундо??ина майса устида пишиллаб ухлаб ётган боё?иш со?чи-аскарни томо?идан хиппа бy?ди-да, жони узилгач, ?онини ?узур ?илиб сyра бошлади. Сyнг, гyштларини бурдалаб, ?ал?умига ти?а бошлади. Нафси ?онмагач, хиёл нариро?да ухлаб ётган одам боласини ?ам ишта?аси карнай бyлиб, емо?чи бyлиб турганди ?амки, дафъатан метиндек ?атти? ?yллар махлу?нинг елкаларидан куч билан чангаллаб олди.

Илкис одамхyр махлу?нинг ?азаби ?айнади: ким экан у, мен билан олишмо??а юраги довлаган жонзот?! Дунёда ?али менга бас келадиган ?удратли куч йy?! Магарда паймонаси тyлган биронта ахмо? бyлса, бешбадтар бyлсин – бир зарб билан мажа?лаб, суякларигача ?олдирмай, ?ажиб ташлайман!

Дар?азаб Грендель шахд силтаниб, ра?ибига юзма-юз бyлди ва бутун вужуди алланечук ?иссиётлар залворидан зир?ираб, чунонам музлаб кетди. Эво?, унинг ?аршисида ниго?лари ?а?р уфураётган, ба?увват билакларида адо?сиз куч-?увват yйно?лаётган, мушаклари йy?он, ?айбатли па?лавон ?олибона кyкрак кериб турарди! Бу – «одам-бyри» Беовульф эди!

Дарво?е, бот?о?ликни тарк этар чо?и онаси Люцифера Гренделга бот-бот наси?ат ?илиб эди: «?ар нечук, ?ушёрликни йy?отма, болам. Негадир шу сафар юрагим ?атти? безовта бyляпти. Хаёлимда yлгур Беовульф тyсатдан пайдо бyлиб, сенга за?мат етказадигандай туюлаяпти…»

Махлу?вачча чу?ур таажжубга ботди: «Ва?, онажон, асти ?изи? гапларни гапирасан-а! Туриб-туриб, кулгим ?истайди, шайтоним ?yзиб кетади! ?е-?ей, бу дунёда сен-у менга бас келадиган ?удратли куч йy?. Биз борли?да абадий ?укмронлик ?иламиз! Бузамиз, вайрон этамиз, одамларнинг ?онини сyриб, гyштини еймиз! Сен эса, ?ашимга тегиб, ?аё?даги номинг yчгур Беовульфни ?адик билан тилга олиб, да?-да? ?алтираяпсан. Ким экан у, лаънати Беовульф деганинг зан?ар?»

Онаси маъюсланди ва чу?ур хyрсиниб ?yйди. «?изи??онлик ?илмай, яхшилаб ?уло? тут, болам, – деди бошини сарак-сарак тебратиб, – хо?лаймизми-йy?ми, ер юзида иккита ?арама-?арши куч мавжуд. ?амонки биз оламни зулмат ?yйнида кyриб, ?ар ?анча ёвузликлар ?илмайлик, эзгулик деган ?арши кучлар ?ам бир чеккада жимгина ?араб турмайди. Эса, ёру?лик ва эзгулик йyлимизга ?амиша ?ов-тyси?лар ?yяверади. Беовульф – ?удратли ра?ибимиз, мангу эзгулик тарафдори. Ростини айтсам, у наинки сен билан мени, балки ер юзидаги барча зулматдош ?авмларимизни-да ма?в этмо??а, тилка-пора ?илмо??а ?одир! ?азир бyлайлик, ?азир бyлайлик!..»

Во?еан, ?yшни шведлар юртининг жанубий ерларида геотлар ?абиласи яшарди. ?ирол Хротгар саройидаги машъум во?елик бундаги а?олини ?атти? ?ай?уга солди. Бутун мамлакат бyйлаб «Гренделга yлим!», «Одамхyр махлу??а yлим!» деган ?ай?ири?лар янграрди. Ва?оланки, ёвуз одамхyрнинг боши янчилмас экан, геотлар ?абиласига ?ам ором-осудалик йy?! ?ай?от, одамзод бошига ?ир?ин келтираётган yшал ва?шатли кучга мардона ?амти борадиган па?лавон борми yзи оламда! Акс ?олда, геотлар ?абиласи ?ам Гренделга битта ?олмай ем бyлиб, ер юзида ?або?ат ва зулмат абадиян тантана ?илурми, эйво?!..

Геот ?ироллигида исти?омат ?илаётган, ба?одирлиги билан тилларда достон бyлган жасур Беовульф мусибатдан хабардор бyлиб, инти?ом yтида ёнди; жисмида илкис ило?ий куч-?увват, ?айрат-шижоат ?ис этди. Адолат Тангрисидан мадад тилаб, довюрак сафдошлари билан шошилинч равишда кемага тушди. Денгиз ор?али ?yшни yлка томон жадал сузиб кетди…

Инти?о, икки yртада да?шатли олишув бyлди. Ўзини енгилмас деб ?исоблаган Грендель ба?айбат Беовульфнинг бартараф этиб бyлмас зилдек зарбаларига бардош бера олмади. ?овур?алари синиб, суяк ва пайлари залворли муштлар зарбидан ?арс-?урс мажа?ланиб кетди. Фалокатни ?арангки, ?арши зарбага чо?ланганди ?амки, Беовульф эпчил ?аракат билан ю?орига даст кyтариб, андо? ерга ?апиштириб урдиким, о?ри?нинг зyридан махлу? yкириб-yкириб юборди. Па?лавон Беовульф шу за?оти ?олдан тойган одамхyрнинг кyкрагига оё? босиб, ?олибона наъра тортди-да, ис?ирт Гренделнинг yнг ?yлини елкасидан шарт су?уриб, узиб ташлади! Одамхyр махлу? чунон yкирди, чунон yкирдики, атроф-теварак ларзага келди. Силласи ?уриган мажру? Грендель жон ?овучлаб судрала-судрала, базyр бот?о?ликка етиб олди. Дабдаласи чи??ан майиб-мажру? боласининг аянч а?волига разм солиб, тас?ара она Люцифера дафъатан увлаб юборди, фи?они фалакка чи?ди. Вужудидаги ва?ший ?иссиётлар жунбушга келиб, эртасига ?орон?у тунда Хротгар одамларига ?ир?ин келтириб, чалажон боласи учун шу равиш yч олган бyлди. Йyлида дуч келган одам боласини аямади. Ўткир сyйло? тишларини инсон баданига ?арчча-?арчча ботириб ташлайверди. Шу йyсин Беовульфдан инти?ом олган бyлиб, мамнун кайфиятда изига ?айтди. ?ирол саройида эса, ?ий-чув, ?иёмат ?yпди. Галдаги муд?иш во?еадан ?алби лазага келган жасур Беовульф шу ?а?и?атни тугал англаб етдики, ?аттол ёвузлик доясининг мурдор боши гар янчилмас экан, дунёда адолат ?арор топиши душвор!

Па?лавон Беовульф кyкка илтижо ?илиб, Тангридан мадад сyради. Баного? бутун мавжудиятига ило?ий бир куч ё?илди. Ал?ол музаффарона наъра тортиб ?ай?ирди-да, ?урол-асла?аларини шайлаб, хавфли бот?о?лик ?аърига шyн?иди. У yз фикрида асло янглишмабди: жирканч одамхyр-махлу?лар бадбyй бот?о?ликнинг энг тубида, энг зимистон, энг ?yланса ?атламида нафас оларкан. Муросасиз ?арбу зарб билони?оя давом этди.

Ало?а, ?удратли Беовульф ёвузликнинг дояси ва боласини буткул ма?в этиб, палид каллаларини yткир ханжар билан кесди-да, ?ирол Хротгар саройига келтирди. Саройдаги эл-улус бу кун шодон кайфиятда: бахтиёр че?раларда озод туй?улар, эрк нашидаси тантана ?илди. Мусаффо осмонда кабутарлар хуш?ол ?анот ?о?иб, тинчлик ?yши?ини куйлай бошлади. Чор-атрофдан музаффар Беовульф шарафига ол?иш овозлари янграй бошлади:

– Яшасин халоскоримиз ба?одир Беовульф!

– Ёвуз кучларга yлим! Даф бyлсин йирт?ич одамхyрлар!

– Яшасин озодлик, ?урлик!…

Озодлик ва эрк насимлари ичра та?син-ол?иш овозлари поён билмасди. Эртасига «Бу?у ?асри”да халоскор ?а?рамон шарафига шо?она зиёфат уюштирилди. Шодумон ?ирол Хротгар Беовульфга ?имматба?о сов?алар, зарбоф кийимликлар ту?фа этиб, ?ашаматли кемада yз ватанига катта тантана билан кузатиб ?yйди…

***

Олам яралибдики, абадийликка дахлдор икки ?утб, икки куч мудом бир-бирини яксон этмо??а жидду жа?д ?илади. Мангу му?ораба майдонида эса эзгулик ва ёвузлик бандалари армон билан абадий уй?уга кетаверади. Армонлар ?ам мисоли икки ?утб, икки ?иссиёт…
<< 1 2 3 >>
На страницу:
2 из 3