Оценить:
 Рейтинг: 0

Инсон бугун ва эртага…

1 2 3 >>
На страницу:
1 из 3
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
Инсон бугун ва эртага…
О?илжон Ахмедович ?офуров

Хар йил ва хар бир кун бизга янгидан янги мyжиза ва и?тироларни та?дим этади, биро? бу зайилда кетганида, ?андай натижага учрайди инсоният? Табиатимиз ?ай холда келиб ?олади? Тани?ли роман, хи?оя, шерлар, файласуф ва ёзувчилар бу ха?ида нима дейишади ва буни биз ?андай англашимиз жоиздир? «Инсон бугун ва эртага» – бир нечта филологик ва философик тад?и?отлар тyпламидир, уларда муаллиф инсониятнинг долзарб муаммолари ха?ида yз илмий ишларини олиб боради.

Инсон бугун ва эртага…

О?илжон Ахмедович ?офуров

Редактор Боходир Хошимович Каримов

Редактор Ибратжон Хатамович Алиев

Иллюстратор Ибратжон Хатамович Алиев

Дизайнер обложки Ибратжон Хатамович Алиев

Корректор Ибратжон Хатамович Алиев

© О?илжон Ахмедович ?офуров, 2023

© Ибратжон Хатамович Алиев, иллюстрации, 2023

© Ибратжон Хатамович Алиев, дизайн обложки, 2023

ISBN 978-5-0055-2472-0

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

ИНСОН БУГУН ВА ЭРТАГА…

АЙТМАТОВ ?АЙ?ИРИ?И ЁХУД НОСТРАДАМУС БАШОРАТЛАРИ

«Ер юзида ?анчадан-?анча тирик махлу?от борлигини ва яна ?анчадан ?анчаси инсон ?yли билан йy?отиб юборилганини yйласанг, беихтиёр баданинг жунжикиб кетади.»

Чингиз Айтматов

Юксак эстетик тафаккур ?удрати билан дунё эстетик тафаккурини янгилашга муваффа? бyлган буюк мутафаккир адиб Чингиз Айтматов ижодида япон файласуфи Дайсаку Икэда ?амда ?озо? шоири Мухтор Шохонов билан давомий су?бат-муло?отлар натижасида дунёга келган «Ру? юксаклигига ?асида» ?амда «Чy??ида ?олган овчининг о?и-зори» номли су?бат-китоблар ?ам мо?иятан катта салмо??а эга.

«Инсониятга чексиз ишонч ва ме?р-му?аббат ма?сули» yларо? дунёга келган «Чy??ида ?олган овчининг о?и-зори» китоби му?аддима ?исми ?амда етти бyлимдан иборат. Унинг бyлимларидан бири «Адашган о??ушлар ?ич?ири?и ёки медузаларнинг сири» деб номланади.

Фикр-муло?азаларимиз шу ?а?да.

Эътироф этиш жоизки, фан-техника тара??иёти дунё ми?ёсида жадал суръатлар билан ривожланиб бормо?да. Инсоният юксак тамаддун сари дадил одимламо?да. Бош?а жи?атдан, жа?он и?тисодиётининг ривожланиши инсонни аста-секин табиатдан бегоналаштираётгандек. Инсон ва табиат муносабатлари глобал ми?ёсдаги муаммолардан бирига айланиб бормо?да. Ер, ер ости бойликлари, сув, ?айвонот ва наботот дунёси беба?о умуммиллий бойлик экани, улардан о?илона фойдаланиш зарур эканлигини одамзод унутиб ?yймаяптими? Улар yртасидаги биологик ало?алар издан чи?са, нохуш о?ибатларга олиб келишини англаб етмаяптими? Модомики, табиат – яхлит бир тизим, шундай экан, инсон табиат билан доимо уй?унликда яшамо?и керак. Барча мавжудотлар ичида ?аёт гултожи бyлмиш инсон го?ида худбинликка берилиб, табиат устидан зyравонлик ?илмаяптими? ?айриэкологик хатти-?аракатлари билан ?алокат ё?асига элтувчи яширин хавф-хатарлар кyламини янада кенгайтирмаяптими?

Су?батдошлар – Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов ?албларини ?ийнаб, чу?ур ?ай?уга солаётган долзарб умуминсоний муаммолар теварагида атрофлича, теран мушо?ада юргизадилар. Бyлим аввалида Айтматов ?икоя ?илган маш?ур овчи Хyжаёш ва унинг фожиали та?дири тy?рисидаги ?адимий ?ир?из афсонаси юксак тарбиявий а?амиятга эга. Унда ривоят ?илинишича, азалий ?ир?из юртида Хyжаёш исмли уста мерган овчи севикли ёри висолига етишмо? ниятида ?адамида учраган ?айвону ?ушларга аёвсиз ?ир?ин келтиради. У ойдин тунда ?yши? айтиб, келинтушди ?илаётган сув каламушларини ?ам битта ?yймай бy?иб yлдиради; то? дараларидаги ёввойи эчкиларни ва?шийларча ?ира бошлайди. Тирик ?олган Кулранг Эчки ба?ритош овчидан шаф?ат тилаб, илтижо ?илади. «Бизнинг авлодимиздан фа?ат бир жуфт эчки ?олдик. Наслимизни давом эттиришимиз учун имкон бергин, бизни ?ириб юборма!» – деб йи?лаб юборади. Лекин Хyжаёшнинг тош ?отган ?алби инсоний ра?м-шаф?ат туй?уларидан буткул мосуво: у Кулранг Эчкини шу за?оти отиб yлдиради. Эчкилар наслининг уру?ини ?уритгани учун юрак-ба?ри ?он бyлган совли? эчки Хyжаёшни ?атти? лаънатлайди ва а?лли тадбир ишлатиб, yзини yлдирмо?чи бyлган золим овчини ?айришуурий равишда одам оё?и етмаган тик ?оя устига чи?ариб ?yяди. Хyжаёш му?аррар ?алокатга ма?кум этилади. У шаф?атсиз, беме?р бyлгани учун yзини ?ар?аб, yкраб-yкраб йи?лайди, пешонасига муштлаб-муштлаб, о?у аф?он чекади. Надоматлар бyлсинки, кечикиб айтилган тавба-тазарру энди тамом фойдасиз эди.

?айвонлар ва ?ушларга беомон ?ир?ин келтирган ю?о овчи шу тари?а ?исмат ажрини олди…

Су?батдош М. Шохонов афсонага муносабат билдириб, шундай тал?ин этади: «Хyжаёш тy?рисидаги афсона – бу инсоний азоб-у?убатларнинг юксак намунаси…»

Шу yринда да?о адиб ижодига бир ?ур назар ташласак, кони фойдадир.

Чингиз Айтматов асарларида ?ушлар, жониворлар ва ?айвонлар ?ам кyз yнгимизда адабий персонажлар сифатида бyй кyрсатади. ?олбуки, «Асрга татигулик кун» романидаги Эдигей Бyрон тимсолини туя ?оранор Бyронсиз, «Алвидо, Гулсари» ?иссасидаги Танабой образини саман йyр?а Гулсарисиз, «?иёмат» асаридаги Бyстон Ўркунчиев сиймосини вафодор от Дyнкyликсиз айро ?олда тасаввур эта олмаймиз. Шунингдек, «Асрга татигулик кун» романида келтирилган ривоят ва афсоналардаги маш?ур о?ин Раймали о?а кyз олдимизда мудом ?адди-?омати кyркам, улу?вор от Сарала устида дyмбира чертиб, Бегимойга ?арата ?yши? куйлаётган алпозда намоён бyлади; буюк жабрдийда Найман она ёвуз жунгжанглар томонидан ман?урт этилган y?ли Жyломонни излаб, ?ай?отдай Сариyзак даштларида уч?ур туяси О?моя устида елиб бораётган ?олда тасаввуримизда гавдаланади. «Тyрт Томон Дунё ?укмдори» орзусида ёнаётган ?о?он Чингизхон о? ёлли, думи ?ора, суюкли тyри? оти Хуба устида мингашиб, yз ?олига шуку?ли yйлар сураётган кyйда хаёлимизда гавдаланса, юзбоши Эрдене садо?атли ва айрилмас о? ?аш?а оти О?юлдуз устида шаф?атсиз ?о?оннинг ?а?рига йyли??ан шyрлик аёли Дy?улангни му?аррар ?атлдан ?ай илож ?ут?ариб ?олмо? умидида махзун хаёлга толганча изтироб оловида ?овурилаётган ?олатда намоён бyлади.

Чунончи, оламшумул «?иёмат» романининг теран фалсафий мо?иятини, пафоси ва сюжет чизи?ларини драматик ва фожеий во?еа-?одисалар талотyпида юксак ма?орат билан тасвир этилган бyрилар – «тирикликнинг буюк онаси» Акбара ва Тошчайнарсиз асло тасаввур этиб бyлмайди. Инчунин, Айтматов бyрилар ?а?ида шундай ёзади: «Акбара ва Тошчайнар тy?рисида ёзишдан аввал бyриларнинг табиатини, юриш-туришини, ?аётини yргандим. Кyплаб ?ар-хил китобларни y?иб чи?дим. Умуман, бyриларнинг ?аёти ?атъий интизомга бyйсундирилган. ?изи? ?аёт кечирадилар…»

?а, уч?ур та?айюл со?иби Айтматов yз асарларида жонивору ?айвонлар тимсолини ?ам самимий туй?у, ме?р-му?аббат ва ?алб ?арорати билан тасвир этади. Бинобарин, ?ушлар ва ?айвонлар ?ам инсон ?атори табиатнинг, тирикликнинг ажралмас ?исми, ?аёт во?еликлари иштирокчисидир.

Дар?а?и?ат, афсона замирида теран ва аччи? ?а?и?ат мавжуд. У ?албимизда ?айвонот оламига ме?р-му?аббат, шаф?ат-хайрихо?лик туй?уларини тарбиялайди. Бинобарин, ?айвонлар ва yсимликлар ?ам yзига яраша тирик унсур, уларнинг ?ам ички дунёси, ?ис-туй?улари бор. Улар ?ам тинч, осуда ?аёт кечиришга ?а?ли…

Айтматов ва Шохонов мавзу доирасида ?айвонлар ва yсимликлар оламининг yзига хос яшаш ?онуниятлари, урф-одатлари тy?рисида ?из?ин фикр юритадилар. Чунончи, Шохоновнинг биолог олимлар ультратовуш аппаратлари ёрдамида yсимликлар япро?ларида yтказган тажриба, Айтматовнинг чиннигуллар устидан yтказилган тажриба хусусида yзаро сyзлаб берган ?икоялари y?увчини беихтиёр чу?ур мушо?ада ?илишга чорлайди. Ва?оланки, Шохонов куйиниб афсусланганидек, табиат мyъжизаларга бой, ?атто оддий япро? ?ам ?ис-туй?улардан бегона эмас. Инсон эса, мендан кейин дунёни сув босмайдими, ?абилида гумро?лик ?илиб, бутун бошли yрмонларни кесиб-йy?отиб, ло?айдлик бот?о?ига ботмо?да. Бу, табиийки, биосферага yзининг салбий таъсирини yтказмасдан ?yймайди. Бу зайл э?тиёждан таш?ари исрофгарчилик учун келажак авлодлар олдида юзи шувут бyлиб ?олишидан заррача айбдорлик ?исси туяётгани йy?.

Ўрта Осиё хал?ларининг энг ?адимий ёзма ёдгорлиги – буюк «Авесто”да эзгулик тимсоли ?урмуз (Ахурамазда) Одамни му?тарам ва мукаррам зот ?илиб яратди; ?адр-?имматини улу?лаб, шарафларга буркади. «Авесто» битикларида баён этилишича, моддий олам олти бос?ичда яратилди. Олам яралишининг тyртинчи асоси «Айосрим”да Ахурамазда тyрт му?аддас унсур – тупро?, сув, ?аво, оловни улу?лаш ма?садида yсимликлар дунёсини яратди. Доривор гиё?лар му?аддаслаштирилди. Бешинчи асос – «Мидйорим”да эса ?айвонот дунёси яратилди. Мо?ият шундаки, yсимликлар дунёси мукаррам зот Инсон учун ози?-ов?ат, кийим-кечак, уй-рyз?ор буюмлари; ?айвонот дунёси мyл-кyл, фаровон турмушнинг зарур омили сифатида яратилди. Демак, табиат инъомлари, ер ости ва ер усти бойликлари – инсон учун яратилди…

Она табиатни ?аёт кyрки бyлган турфа yсимликларсиз тасаввур этиб бyлмайди. Ўсимликлар ер юзидаги жамийки тирик мавжудот учун ?аёт манбаидир. Энг му?ими, yсимликлар ?аво таркибидаги кислородни бойитади. Ана шу кислород билан тирик организмлар нафас олади. ?аётимизда yсимликларнинг yрни бени?оя катта. Ўсимлик ва ?айвонлар организми ?ужайралардан тузилган, демакки, ?ужайраларда тирикликка хос хусусиятлар мужассамдир. Шу ?а?да муло?аза юритарканман, сав?и-табиий ?ислар билан ?адимги юнон файласуфи Анаксагор битиклари ёдимга тушади: «Ўсимликлар тирик мавжудотлардир. Улар ?ам ?ис ?иладилар, ?ам чекадилар, ?увонадилар. Бу туй?улар уларнинг япро?ларида зо?ир бyлади. Шунингдек, yсимликлар а?л ва билимга ?ам эгадирлар.»

Дар?а?и?ат, гуллар осудаликни, тинч-осойишта ?аётни истар экан. Гулларда ?ам эшитиш, фикрлаш, сезиш ва ?ис этиш хусусияти мавжуд. Гулларнинг кайфияти, бар? уриб ривожланиш хусусияти инсон кайфиятига уй?унлигини табобат илми тасди?лайди. Яъни, хонаки гул ва yсимликлар таркибида ?аводаги микроорганизмларни yлдирувчи учадиган фитонцидлар мавжуд. Ёки айтайлик, плюмерия ва лаванда гуллари yзидан ё?имли ?ид таратиб, хона ?авосини тозалайди. Айрим гулларнинг барглари yзидан муаттар бyй таратиб, инсон ру?иятига аъло кайфият ба?ишлайди. Агар болгариялик дунёга маш?ур ноёб ?обилият со?ибаси, кyзи ожиз башоратгyй аёл Вангелия Пандева-Гуштерованинг ?аёти са?ифаларига назар ташласак, талай ди??атга молик ?изи?арли маълумотларга дуч келамиз.

Ванга, аввало, yтмишни, ?озирги кун ва келажакни кyра олувчи фав?улодда феномен эди. У ?атто мар?умлар ва yзга сайёраликлар билан муло?отда бyлганлиги тасди?ланади. Жумладан, Ванга ?ам Анаксагор каби табиатдаги барча гиё?ларнинг жони бор деб ?исоблаган, гуллар ва дарахтлар билан су?батлаша олган. Ўтлардан турли дорилар yйлаб топиб, беморларни даволаган. Шифокор Ванга таъкидлайдики, одам табиат билан уй?унликда яшашни yрганиши керак, шундагина у со?лом, ру?и тетик бyлади. ?айратланарли жойи шундаки, кароматгyй аёлнинг и?рор бyлишича, ?айси доривор гиё? инсон танасидаги ?ай бир дардга даво эканлигини муолажа чо?ида yзи айтиб тураркан. Бу – чинакам мyъжиза!

Дарво?е, башоратгyй Ванга yз ?узурига ташриф буюрувчилар билан су?бат чо?ида: «Дунё yтлардан бошланган ?амда yтлар билан тугайди. Одамлар ерда ?олдирган ?амма нарса yт бyлиб кyкаради, ?ар бир мамлакат yти фа?ат yша мамлакат одамлари учунгина шифобахшдир», – деб кyп бора таъкидлаган экан…

?а, аччи? ?а?и?атки, инсон го?ида бош?а жониворларга хос бyлган ?ис-туй?уларни ?адр ?илмай, ?або?атга юз тутмо?да. Су?батдошлар сyзлаб берган ёввойи бу?уларнинг yзига хос ?аёти, яшаш ?онун-?оидалари, о??уш му?аббати, китнинг ?азаби, дар?азаб айи?лар ?амласи ?а?идаги ?икоялари ни?оятда таъсирли бyлиб, инсонни табиатга, ?айвонлар ва yсимликларга ме?р-шаф?атли бyлишга, уларни нога?оний хуружлардан ?ифз-?имоя ?илишга даъват этади.

Чиндан ?ам, фан-техника тара??иётини жадал суръатлар билан ривожлантираётган инсон yзига ма?лиё бyлиб, табиатга зyравон ниго?и билан ?арашга yрганиб ?олмаяптими? Табиатнинг асл ?олатига кулфат-мусибат ё?дириб, ба?ритошлик ?илмаяптими?..

?а?и?атан, илму техника тара??иёти жадал суръатлар билан ривожланаётган, башарият янги тамаддун сари крейсер тезлигида ол?а интилаётган бир даврда табиат билан инсон yртасидаги азалий му?аддас ало?алар ипи узилгандек, инсоннинг табиатдан ола биладиган эстетик зав?-шав?и, кyнгил ба?раси, ?иссий ?увваси адо бyлаётгандек ё?имсиз таассурот уй?онади. Шундайки, оламшумул фан-техника кашфиётлари ?аршисида yз а?л-заковатига ?амду санолар y?иб, сархуш бyлаётган одамзод эндиликда табиат билан, жонивору ?айвонлар билан аввалгидек тиллашмай-сирлашмай ?yйди; она табиатга ме?р-му?аббат туй?улари, унинг бетакрор гyзаллигини англаш ?иссиётлари инсон юрагида тамом сyниб битгандек, онг-шууримиз мушо?ада денгизининг теран ?атларига сингиб кетади. ?озирги ?оятда шиддатли, тезкор даврда дунёда юз бераётган мураккаб во?еа-?одисалар олдида айрим тоифа инсонлар саросимага тушиб ?олаётгандек; маънаван хаста ?албини алла?андай фобиялар, янаки футуролог Олвин Тоффлер тал?ин этгандек, «футурошок» – келажак билан тy?нашувдан ларзага тушиш – ?ут?улари муттасил таъ?иб этаётгандек ?анг-манглик, карахтлик ?олатлари кузатилмо?да. ?удратли цивилизация инсонни тийнатидаги ?иссий ?увватни табиатдан ажратиб юборди, инсон табиат билан yзини бир бутун ?ис ?илмай ?yйди…

Айтматов юз чандон ?а?: инсоннинг ?айриэкологик хатти-?аракатлари башарият олдида жиддий муаммоларни юзага келтирди. Радиоактив нур таъсирида пайдо бyлган мутант-?yзи?орин, радиоактив моддалар таъсирида Бермуд учбурчагида пайдо бyлган ва?шатли мутант-?ис?ичба?алар инсоният учун ни?оятда хавфли бyлган ?алокатга айланди. Табиатни вайрон ?илиш, табиат билан ихтилофда бyлиш – инсониятнинг yзини yзи ?алокатга элтиши демакдир. Ва?оланки, келажак во?еа-?одисалари тy?рисидаги башоратлари дунё афкор оммасини поёнсиз ?айратга солиб келаётган фарангистонлик улу? со?ибкаромат Мишель де-Нотрдам Нострадамус (1503—1556) неча асрлар му?аддам шундай башорат ?илган: «Инсоният худони унутиб, темир yйинчо?ларга берилиб кетади… Одамлар табиатдан тобора узо?лашадилар, yз навбатида, табиат ?ам одамлардан да?шатли yч олади…»

Ё Раббий, ?айратдан ё?ангизни ушлайсиз! ?олбуки, сайёрамизнинг турли минта?аларида содир бyлаётган:

– кyплаб одамларнинг ёсти?ини ?уритаётган да?шатли зилзилалар;

– цунами – ?алокатли сув тош?инлари;

– вабо эпидемиялари;

– бегуно? инсонларнинг умрига зомин бyлаётган ва?шатли ён?инлар;

– yша Бермуд учбурчаги ?аърида радиоактив моддалар таъсирида пайдо бyлган, атроф-теваракка ажал уру?ларини уфураётган да?шатли мутант-?ис?ичба?алар тажовузи;

– йирик саноат ?удудлари ?авога чи?арадиган олтингугуртга бой аралашмалар олтингугурт кислотаси тари?асида ё?аётган «тузли ём?ирлар»;

– ?ушлар, yсимликлар ва капалакларнинг кyпайишига таъсир кyрсатган Япониянинг ?алокатга учраган «Фукусима – 1» АЭСидан тар?алган цезий-134, цезий-137 радиоактив моддалари;

– одамзод бошига улкан кулфат-мусибат ё?дираётган нога?оний тyфон-торнадо каби табиий офат-фалокатлар замирида аслида кароматгyй Нострадамус башоратлари yз тасди?ини топмадимикин?!.

Шу yринда яна турли йилларда А?Ш ?удудлари ва Кариб денгизида кyпчилик инсонларнинг умрига зомин бyлган «Хьюго», «Эндрю», «Жорж», «Флойд», «Катрина», «Флора» каби да?шатли тyфонлар, «Исабель» ва «Иван» ?уюнларини эслаб yтмо? жоиз.
1 2 3 >>
На страницу:
1 из 3