Оценить:
 Рейтинг: 0

Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм

<< 1 2 3 4 5 6 >>
На страницу:
3 из 6
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля

6. Устини ёпиш (7-14- моддалар). Иморат шипидаги тyсинлар сони ток бyлиши керак, чунки жуфт сон ёмон белги деб ?исобланган. Иморат томи муста?кам ва сув yтказмайдиган бyлиши керак.

7. Иморат режаси ва мутаносиблиги (3-5-6-12-моддалар). Хонанинг баландлиги унинг кенглигига мувофи? тушиши керак. Масалан агар йyлак ёки ёпилган йyлнинг кенглиги 4 газга тенг бyлса унинг гумбази ёки томонининг баландлиги кyпрок бyлиши керак. Акс ?олда номутаносиблик вужудга келади ва бинонинг кyриниши ёмон таасуротга эга бyлади.

Хонанинг йуналиши ?айси томонга ?араган бyлишига ?арамасдан, бyйи энига ?араганда кенг бyлиши керак. Иморатнинг ташки дарвозасини ?овлининг бyйига нисбатан паралель жойлашган деворига ?уриш керак, шунингдек, дарвозанинг олд томонини жанубга каратмаслик керак, бу гуёки бахтсизликларни тyсолмас эмиш. Ёпик йyллардаги дарвозаларни кенг ва баланд ?илиб ?уриш керак.

Иморатга кириш учун ?урилган асосий дарвозани эса ички эшикларга нисбатан кенг ва баланд ?илиш керак, чунки иморатнинг ?адр-?иймати, асосан таш?и дарвозанинг гyзаллиги ва салобатида намоён бyлади. Паст дарвоза ?аддан таш?ари ёмон таассурот ?олдиради.

– Шамоллатиш (1- модда). Хонанинг ички ?исмини ?аво бемалол кириб- чи?иб турадиган ?илиш керак. Хонанинг бундай энг му?им сифатини бузиш, ?ар хил бу?ланишларнинг алмашинувига олиб келиб, турли касалликларга сабаб бyладиган бу?у? ?аво ?осил ?илади ва ?акоза.

Ю?оридаги ?оидалар бир мунча умумлаштирилиб берилишига ?арамасдан, yтмишда ?ам ?ар ?олда иморат ?уришдан олдин уни ?ар тарафлама му?итга ва ?урилаётган жойга мувофи?лаштириш, уй?унлаштириш ва ?исоблаш ишлари олиб борилганлигидан далолат беради.

Шар?нинг тани?ли ?омусий олими ва мухандиси Ёкуб ибн Исхок ал Кинди (801—866) уй?унлик хусусида ма?сус асар ёзади ва уни «Уй?унлик ?а?идаги катта китоб» деб номлайди. Ал – Кинди уй?унликка изох берар экан, у «муносабатларни yрганишдан ва бир сонни бош?асига айлантиришдан, мутаносиблик ва номутаносибликни фар?лашдан иборатдир» деб тушунтиради [26. -97 б].

1-расм. Бибихоним масжидининг ?урилиши. Расм ю?орисидаги бош меъмор ?yлида бино макети кyрсатилган. «Зафарнома"га ишланган миниатюрадан олинган

Маш?ур Шарк файласуфи Абу Наср Фаробийнинг Х асрда ёзган «Геометрик шаклларнинг нафислиги ?а?идаги маънавий гyзал усуллар ва табиий сирлар китоби» меъморларда катта ?изи?иш уй?отди. Унда Фаробий энг яхши мутаносибликлар ?а?идаги ижодий изланишларни, гyзал нисбатларда ?араб чи??ан ва санъат асарларининг хандасавий уй?унлиги билан бо?лик бyлган гyзаллик сирларини очиб берган.

Фаробийнинг ушбу асарини рус тилига таржима ?илган олимлар бу асарни Абул Вафо Бузжонийнинг Фаробийдан кейин ёзган «?унармандларга хандасавий ясамалардан нималар зарурлиги ?а?ида"ги китобига деярли тyли? мос келишини айтиб yтган.

Ушбу китоб му?аддима ва yн бобдан иборат бyлиб, уларда геометрик шакллар ва уларнинг ясалиш услублари ?а?идаги маълумотлар, шунингдек, етти бурчакларни таркибий ?уриш, кyпбурчакларни шаклнинг берилган томони ва бош?а параметрлари бyйича ясаш; айлана ичига тенг томонли учбурчак, квадрат, беш, олти, етти, тy??из ва yн икки бурчакларни чизишга асосланган ясалишлар ?амда хандасавий ?уриш бyйича бош?а зарур маълумотлар келтирилган. Фаробий yзининг «Фозил ша?ар а?олисининг ?арашлари ?а?ида"ги рисоласида «ша?арни ?ам, уйни хам инсон ?оматига та??ослаш зарур» деб ёзади [6.– 34 б]. Бу билан олим фозил ша?арнинг соф инсон ?оматига ?амо?анг ва мос тарзда ?урилишини орзу ?илади. Унинг фикрича, «гyзаллик ва фойдалилик”ни бир- биридан ажратиб бyлмайди, уларнинг ?yшилиши эса уй?унликка олиб келади [6.– 35 б].

Маълумки, Шар?да нафа?ат бинокорлик санъати, балки бо?- истиро?атчилик ?ам кенг ривож топган. Хиротлик Розил Херавий ХVI асрда агротехника ва меъморий бо?ларни яратиш бyйича саккиз бобдан иборат ажойиб асар ёзди.

Унинг саккизинчи боби «Дарахтларни бо? режасига мослаб экиш ?а?ида» деб аталиб, унда бо?ларни мунтазам режа асосида тy?ри бурчакли бyлишлиги, уфк томонларига ориентацияланиши, бо? девор билан айлантирилган ва периметри бyйлаб тy?ри ?атор толлар экилишига кyрсатма берилган [17.– 89 б].

Бош хиёбоннинг бо? саройига туташтирилиши зарур. Бо? худудини тежамли су?ориш ва бо? ичига сув олиб кириш, хиёбонлар бyйлаб ари? yтказиш, сарой (кушк) олдига ховуз бунёд этиш масалаларига ало?ида эътибор берилган. Бо? атрофи ички тарафидан ари? билан айлантирилиши зарур бyлган.

Бо? экинлари учун манзарали ва мевали дарахтлар таклиф этилган. Гуллар турини танлаш масаласи шундай ечилганки, токи бо?да гуллар эрта ба?ордан то кеч кузгача узлуксиз очилиб турсин [8.-74 б].

Меъморлар ва бо?бонлар учун нафа?ат ана шундай рисолалар ёзилган, балки Х-ХV асрларда меъморлар томонидан тайёрланган чизмалар, «намунавий"лойи?а yрамлари ?атто махсус мураккаб (альбом) лар ?ам мавжуд бyлган. Илк бор Н.Б.Бакланов томонидан yрганилиб нашр этилган ХVI аср Бухоро меъморининг чизмалари фикримизнинг далилидир. Унда Г. А. Пугаченкова айтганидек, хонакох, сардоба, карвон сарой ва работларнинг бир неча намунавий лойи?алари, шунингдек, ?ишткор безаклар, гирихлар ва му?арнасларнинг чизмалари ?ам акс эттирилган [18.-67 б].

Хуллас, шуни таъкидлаш зарурки, yрта асрдаги Ўрта Осиё меъморчилиги ва бизгача ?олган тарихий ёдгорликларнинг ?урилиши yзининг чу?ур назарий асосларига эга бyлган ва бу назарий билимлар yрта аср муаллимлари томонидан ёзиб ?олдирилган асарларда бизгача етиб келган.

Бу асарларни yрганишда замондош меъморлар, олимларимиз М.С.Булатов, Г.А.Пугаченкова, П. Ш. Зохидов, М.К.Ахмедов ва А. С. Ураловларнинг хизмати катта. Шундай экан бу улкан меросдан замонавий «Архитектура"таълими тизимида унумли фойдаланишимизнинг бyл?уси меъморларни касбга yргатишимизда бундай назариядан уларни ?ам хабардор килишимиз фойдадан холи иш эмасдир.

«Чор унсур» тушунчаси ва унинг мазмуни

Жа?он хал?ларини yз фалсафаси, дини, эъти?оди, удум ва анъаналари, тили билан бойитиб келган Ўрта Осиё хал?ларининг нафосат дунёси ва маънавияти ?ам кyп ?ирралидир. Бу ?ирраларнинг бири yрганилган, бош?аси эса энди yрганилмокда. Шар? хал?лари тафаккурига мансуб мукаддас «Чор унсур «фалсафаси хам ана шундай азалий маънавият ма?сулидир.

Унинг ёши Авестога ва ундан ?ам олдинги узо? ?адимий даврларга тy?ри келади. Авесто таълимоти ?ам «Чор унсур» фалсафаси билан су?орилган. Авестога асосланган зардуштийлик дини эса дунёдаги динлар орасидаги энг ?адимгиси ?исобланиб, инсоният тара??иётига бевосита ва билвосита жуда катта таъсир кyрсатган. Бу таълимот ?арб давлатларига кенг тар?алиб, юнонча"зороасризим» тарзида зикир этилган. Демак «Чор унсур» фалсафаси ушбу дин ор?али ?арб давлатларига тар?алган.

«Чор унсур" жамики фанларнинг асоси, Авесто ва жа?оний динларнинг пойдевори, Ислом фалсафаси ва Шар? хал?лари имон-эъти?одининг мазмуни ?исобланган. «Чор унсур» ?а?ида китоблар ёзилган. Улардан бири Мирзо Абдул?одир Бедилнинг (1644—1721) айнан шу номдаги асари -«Чор унсур» дир [19.-23 б].

Бедилнинг ёзишича, ?али Авесто дунёга келмасдан бурун бутун шар? хал?лари, хусусан Ўрта Осиёлик аждодларимиз бутун борли? ва тирик жонзотларни чор унсурдан, яъни -тупрок (хок), сув (об), нур (нор), ?аво (бод) каби яралганларнинг ?yшилишидан яратилган деб билганлар [19.-37 б].

Абу Наср Фаробий (VIII—X асрларда) ?ам yзининг «Илмларнинг келиб чи?иши» асарида ердага барча нарсалар тупро?, сув, олов ?авонинг турли ми?дорда ?yшилишидан ташкил топади, осмон жисмларини ?ам ало?ида, муста?ил нарсалар деб эмас, шу тyрт унсурдан таркиб топади, дейди [7. -42 б].

Материкнинг турли минта?аларида ана шундай тyрт унсурнинг ми?дори турлича бyлишлиги ушбу минта?аларнинг табиий-и?лим шароитларини ?ам, ?айвонот ва наботот оламини ?ам, инсонларнинг яшаш турмуши, мижози ва урф одатларини ?ам турли туман ?илиб юборган.

Демак, «Чор унсур"ни бутун оламнинг моддий асоси, оламдаги барча yзгаришлар ва ?аракатларни эса ушбу тyрт унсурнинг yзаро турлича бирикувидан вужудга келган во?еликдир, деб тушуниш мумкин.

Чор унсур таълимотининг мо?ияти эса ушбу тyрт унсурнинг бирикуви, yзаро таъсирида ва яхлитлигида муайян ?онуниятларнинг ётиши ва уларнинг ?ам yз навбатида коинот уй?унлигига бо?лик эканлигидадир. Зеро чор унсур ана шу уй?унлик ба?рида во?едир. Инсон турмуши ва ?аёти, унинг бунёдкорлик ишларининг асоси ?ам айнан шу уй?унлик ва мутаносибликка ало?адордир.

Шар? сарзаминида фалсафий мушо?ада кyп минг йиллик тамаддун ?осиласи yларок, аввалбошдан Миср, Сурия, Иро?, Марказий Осиё, ?инд ва Эрон хал?ларига хос бyлган. Шар? цивилизацияда ?еч ?ачон дин ва фалсафа бир-биридан ажратилмаган. Фалсафа диний таълимот ма?зига жо булган.

Шунинг учун шар? хал?лари фалсафасини, унинг тамойил ва мезонларини юнон фалсафасига ?yлланган ёндошувлар тизимидан келиб чи?иб yрганиш нотy?ри бyлади. Шар?ликларнинг дунёвий ?арашлари yша даврлар шароитига мос бyлган кyринишда, содда муло?аза, тушунча ва ривоятлардек туюлса-да, рамз ва ишоратларга бой, чу?ур маънога эга бyлган.

Албатта, муло?азалар фалсафа эмас, аммо уларнинг шар?и фалсафага хос манти?ий ёндошувларга олиб келади. Уларнинг асосида шар? хал?ларининг бизга номаълум оламларни тушуниш ва тал?ин ?илиш ?аракати ётадики, бу yша даврларнинг фалсафаси эди. Буни биз мистика ёхуд ило?иёт деб аташга одатланганмиз.

Бу илмни yша тамаддун даражаси ва диний-илохий ?арашлар тизимини шакллантирган шар? шароитларидан келиб чи?иб yрганиш жуда му?умдир. Зеро, улардаги айрим етакчи ?оялар ер юзининг турли минта?аларида, турли даврларда, турли кyриниш ва шаклларда учрайдиган диний ило?ий назарияларда бир хиллигини кyрамиз.

Веда ?а?и?атларидан суйлаган ва Рухларнинг yлмаслиги таълимотини ёйган файласуф брахманлар, Худонинг инсонда зу?р этиш ?оясини тар?иб этган, христианлар, барча фалсафий-диний ?арашларни зардуштийлик асосига ?уйиб, Нур ва Зулмат манбаларини кyрсатишга ?аракат ?илган монийлик тарафдорлари ю?орида зикр этилган даврларда ?адимдан яшаб келганлар. Уларнинг ?арашлари нафа?ат бир-бирига таъсир этган, балки бири иккинчисидан ози?ланган. Шундай ?илиб, ?адимда Шар?да шаклланган «Чор унсур» таълимоти ?арб давлатларида яшовчи хал?лар тафаккурига ?ам таъсир ?илган [27.– 64 б].

«Чор унсур» таълимотига хос уй?унлик

?алкимизда Алло? илк инсонни (Одам ота ва Момо ?авони) лойдан, яъни тупрокдан яратган, сyнгилари эса сувдан яралган деган ибора бор. ?уръони каримнинг «Торик» сураси, 5—7 оятида инсон сувдан яратилгандир, деб айтилган. Дар?а?и?ат, со?лом инсон организмида Чор унсур (тупро?, сув, ?аво, нур) нинг yзига хос нисбатдаги уй?ун мутаносиблиги мавжудки, буни инкор этиб бyлмайди.

Чунки ушбу мутаносиблик бузилса инсон саломатлиги ?ам бузилади. Нафа?ат инсонлар балки ер юзидаги барча жонзотлар ва моддалар ?ам Чор унсурнинг муайян уй?унликдаги аралашмасидан таркиб топганлар. Табиатга хам ана шундай уй?унлик хосдир [23.-76 б].

«Бу дунё бир чархпалак» (чархи ёки гардиши фалак) дейишади ?алкимиз. «Чор унсур» табиат ва бутун оламнинг даврий ?аракатини чархпалак сингари айланиб туришини англатган. Йилнинг тyрт фаслини, яъни буржини Чор унсурнинг ?аракатидан деб, ?уйидагича изо?лашган:

– Буржи обий -сувли (ём?ирли) ба?ор фасли;

– Буржи норий -нурли (самовий оташли) ёз фасли;

– Буржи бодий -боди ?аволи, мезон шамолли, куз фасли;

– Буржи хокий -yсимлик ва жониворларни чиритиб тупро?ка айлантирувчи ?иш фасли [19.– 32 б].

Фалак чархи (бахт ва ?аёт рамзи) ана шу тyрт фаслга нисбатлаштирилгандир. Йилнинг тyрт фасли давомида ?уёш, ой ва юлдузлар ?аракатини жуда ?адим замонлардаё? билган аждодларимиз Ўрта Осиёда «шамсий -?уёш та?вимига»(календарига) асос солганлар. Аждодларимиз ернинг тyрт томони -Жануб, Шимол, Шар?, ?арб борлигини ?адимдан яхши билишган.

?адимги зардуштийлар эъти?одида ?ам табиатнинг тyрт унсури – куёш (олов),сув, ер ва ?аво энг му?аддас ?исобланган. Беруний ва Ибн Сино каби олимларимизнинг билимларини бойитган шар? фалсафаси ?ам маълум маънода шу «Чор унсур «?исобланган. Жумладан, ?адимий табобат оламида тyрт фаслнинг инсон саломатлигига тyрт хил таъсир ?илиши ?а?ида айтиб yтилган. Масалан, ба?орни ?он босими касалликлари даври, яъни «хун «даври,

Чор унсур ва шакллар гармонияси

ёзни саратон билан бо?ли? касалликлар, яъни «сафро» ?алаёни фасли дейилса, кузни меъзон шамоли эсиб турадиган рухий касалликлар фасли, яъни «савдо"даври деб ?исобланган.

Со?лом одам ?а?ида эса «Тyрт мучаси со?», деб аташган. «Со? танада со?лом а?л» дейишган Шунинг учун ?ам Ўзбекистонда «Со?лом авлод учун» шиорининг ?уйилиши бежиз эмас. Арастунинг инсон мижозини тyртга (халерик, сангвиник, мелонхолик ва флегматик) бyлиши ?ам Чор унсур фалсафасига асосланган бyлса ажаб эмас.

Исси? ва сову? мижоздан: исси? ?yл, исси?-?уру?, сову?-?yл, сову?-?уру?ли мижозлар келиб чи??ан. Булар табиий и?лим шароитларига ?ам бо?ли? бyлган. Табиий-и?лим шароитлари эса яна yша чор унсурга бориб та?алади, чунки бу унсурларнинг yзаро мувозанати турли yлкаларда турличадир.

Демак, Чор унсур элементларига хос бyлган уй?унлик бутун олам ва коинот уй?унлигини, бу эса yз навбатида инсонларнинг турмуш тарзи, ?аёт ва урф-одатларигача бyлган жи?атларини, ?атто йилнинг тyрт фасли ва улардан келиб чи?увчи инсоний мижозларнинг, жойлардаги табиий-и?лим шароитларининг шаклланишига таъсир кyрсатган ва шу маънода жамиятнинг турмуши ва ижтимоий э?тиёжлари асоси бyлмиш меъморий иморатларнинг ?урилишини yзида акс эттирган (2,3,4- расмлар).

Шундай ?илиб, Чор унсур таълимотининг жамиятдаги мав?еи, yрни ва роли yта кенг тушуниш даркор. Унинг хатто жамият мафкурасини, эстетика ва этикасини шакллантиришда ?ам yзига хос yрни бор [23. -42 б].

Маълумки, масжид, мадраса ва бош?а иморатлардаги бадиий воситалар ?ам биринчи yринда жамият мафкурасини акс эттирган. Бу анъаналардан биз миллий исти?лол мафкурасини шакллантиришда, Президентимиз айтганларидек «?арши ?оя, фикрга ?арши фикр, жа?олатга ?арши маърифат билан жавоб беришда» фойдаланмо?имиз даркор [3.-7 б].

4-расм. «Чор унсур» таълимотига асосланиб квадрат катаклар ичига чизилган гирих ва ислимий на?шлар тасвири.
<< 1 2 3 4 5 6 >>
На страницу:
3 из 6