Оценить:
 Рейтинг: 0

Абадият қонунлари. 1-китоб

<< 1 2 3 4 5 6 7 8 >>
На страницу:
3 из 8
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля

?айинотаким, Ма?муджон ака отли? одамий бyлмиш, оила ?урилмасдин эртаро?, бир йил аввал, эллик ёшда ?yр??исдин даврадин кетмиш, йил yткариб, сyнг катта тyйлар бирла нико? тантанаси yтказилиб эрди. Марду мардонаворлиги бор одамий таъриф этадурлар. Су?батин кyрилмамиш ва жуда оз эшитилмиш эрур.

Онинг даврадин ного?оний турмишидин сyнг ?айинона Му?тарамхон она фарзандларин йyлланмага олмишдур. Ажиб жоникуяр, илинчак, сyзамол, муомалали, муло?азали, дадил, ?yли очи?, фидойи, мард аёл бyлмиш бyлгай. Ўзлигин чиройли пана ?илмиш ва са?ламишдур. Кам кyришилур ва кам гаплашилур, лек ?айинонага кyнгилбо? ?амиша yзгача ва анчайин эрур эрди.

Ушбунинг тахрири якуни даврида оризланиб, бир-икки ойким ?ийинчиликда ?олмиш, сyнгким даврани тарк этмиш эрди.

Оилада ортда ?олмиш бyлгай фарзандлардин бир бош фарзанд Шо?рух мирзодур. Келбатли, ?yр?мас, вазмин, мутойибали, ажаб жyмард, са?овати бисёр ?амда муомалали, ботинан ва зо?иран маънавий гyзаллик нишонали ва камтарин йигит бyлмиш эрди. Ишга ?yл урса, ?yр?майдур, лек ишни yйлаб ?иладур, маъ?улдур. Хизмати ?ам беминнатдур. Тафаккурда ?онуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.

Улдин кyп ва хyп яхши ишлар во?еъ бyлгусидур ва ортдин боргувчи бyлгусидур, ?ар нечук бош фарзанддур!

Шо?рух мирзо ор?али келин Нозимахонким, yзин келин эрмас, ?из тутмиш чи?миш, латофатли ва анчайин ройишликда эрди, ?yлни ме?натдин тортмас эрди, ул ?амким ?увонгич эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нуриддин акаким, асли Бухороликдур, тожикийлардиндур, сyнгралар саломатлиги сабаб бу юртга кyчиб келмиш бyл?ай. Оиласи Одинахон опаким Андижонийдур, Бухорога турмушга чи?миш бyл?ай, фарзандлар топгач, биргаликда Андижонга ?айтиб келмишдурлар.

Нуриддин аканингким, оталари Андижонга ме?мон бyлиб келмиш бyлгай, невараси Нозимахон тушмиш оила билан танишмо? истагида бyлур. Сабаб бирла келур, ме?моннавозликда турилур, ёши саксондин ортмиш, ёш туфайли анчайин кучсизланмиш, Бухорога ?айтар ма?ал кузатмо??а чи?илурким, хайрлашур, ?учо?лашиб, yпишиб хайрлашур, бирор йиллар yта дунёвий даврани тарк этмиш.

Алардин бош невараким Ме?риноззамонким, ?изало? эрди, ушбу тахрири даврида мактабга y?увга бормиш эрди, Шохру? мирзо ва келин Нозимахонларга бош фарзанд ва бизга бош невара бyлмиш бyл?ай, бyлар бола бошидин, анчайин фаросатли, зийрак ва зе?нли эрди, латифлиги дадилликка ажиб yралмишликда эрди.

Элрух мирзогаким, Гулруххонниким, тyй бирла тушуриб келинди, «юзочди» маросимида келиннинг юз пардасин олмо? Ме?риноззамонга бyлди. Гулруххонким, кyрарга кирур ?yшни, ?ариндош, я?инларга чи?иб эгилиб келин саломлигин берур, Ме?риноззамонким кyрур, ул ?ам салом даъвосин тилар, «ёпинчи?ни менга ?ам тутаюрсан» маънисин ажиб ишоралар бирла дер. Ёпурлар, ул ?ам эгилиб-эгилиб саломлар бермиш бyлгай.

Онгаким, салом бермо? иши маъ?ул тотинмиш, уч ёшда рyмол ёпиниб, «аччалом”ни кунора канда ?илмас эрди. Зав?ли иш бyлмиш. Ажабким зав? келтиргич ишлари онда кyп бyлмиш. Уч ёшгаким кирмагайким, нут?ида «яъни», «умуман» каби сyзларни шошила-шошила, билар-билмас ?yллар. Бешуб?аким, ни?оятда ажойиб одамий чи?ур ва ортимиздин юрур!

Ушбуни ёзиб битирурда Ме?римо?га мавсум яна бир ?из невара дунёни келмиш бyлгай. ?албин туби мyминагина, лек шаклланмиш ру?ида ?атъияти ва дадиллиги ва анчайин шyхлиги бор ?из бyлмиш. Тиловким, айнан хонадон вакиллари сингари yзига хос ва yзига мос дилбар ?из бyлур.

Ушбуниким тахрири мазмун кенгаюви бирла бо?ли? ?олда узо? муддатларга чyзилур, ?ар ?айта тушилмишдин ?ар тини?ликлар бyлур. Орадаким невара Ме?римо? беш ёшга тyлмишдур, кунларнинг бирида yзбек йигитин «онажоним онам, ме?рибоним онам» дея она тарифин келтира айтмиш ?yши?ин жим тинглаб туриб, овоз чи?ара баралла йи?лаб юборур, ?айратларки, беш ёшли ?изало?да ?албдур, таъсирчандур, зурриёдким англовчандур!

Сyнг Мо?изар отли? ?из невара ?ам ту?илмиш, полвоннамолиги бор, дадаси каби одамталпингич, лек ажибким, ?алби нафис бyлмишдур, ул ?амким элсуяр бyлгай. Бул ?излар ?амким тафаккурда ?онуниятлар топмишидин умидворликдамиз.

Яна бир фарзанд Элрух мирзодур, улким дили содда, лек нозик дидли, фаросатли, анчайин о?илликда ва дилбар, ме?наткаш ва ажиб мутойибали йигит эрди, ?аваслар ?илгулик. Диёнати муста?кам эрди. Ёш тура, ният ?илмиш, давлатчилик йyли бирла бормиш, yн йил ?урияда ишламиш, мард ишламиш. Ул ерлардаким yзбеклар ?а?ида аларда яхши таассуротлар уй?отмиш. Топганин оилада yртада беминнат ба?ам кyрмиш. Одамийликда ?ойимдур. Онинг тасаввур-тушунчалариким одамийлик ?онуниятидадур. Ажиб пурфазилат чи?миш. Умрлар топсин!

Ондин ?ам кyп ва хyп яхши ишлар ?олгусидур ва ул ?ам ортдин тафаккурда ?онуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.

Элру? мирзо ор?али келин Гулруххонким, дили дилбар ва эсли, дадилгина ва матонатли чи?мишдур. Дили тy?ри эрди, тy?рилар сyзламиш эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нозимжонким, тенг?ур эрдик, фикрлари ва ?илмиш ишлари анчайин маъ?ул йигит бyлиб эрди, ониким ме?натдин ?еч нари топилмас.

Нозимжоннинг дадаси Рафи?жон акаким, масъулиятли ишларда ишлаб эрди, элдин ?аёли бyлмиш бyлгай, ончаким, доимий хизмат аравасидин катта кyча бошида тушиб, уйга ма?алла ичра пиёда юриб кирмиш бyлгай, тушмиш жойдин ишга чи?иб кетмиш, уйга сов?а келтурурни ча?ириб сов?асин ?yлига тутмиш бyлгай. Чиройли ибратдур. А?ли илмга мансуб ва тy?назар одамий бyлиб эрмиш.

Ушбуни битиб борилурким, Элрух мирзодин y?ил фарзанд дунёга келгай, исми падарибузрук шарафига Фатхиддинбек бyлмо?лиги кyп маъ?ул ва хосиятлик иш бyлмиш. Улким табиатан мард, са?оватли, yз yрнида ша?дам ва дадил?адам ва yктам бyлмишлик аломатларин намоён ?илгайдур.

Сyнг ?из келур, Мо?ларой отли?, онаси каби матонатли, уддабурро ва yзига хос тарзда ?атъиятли, зе?нли, фаросатли, таъб ва диди нозик ?из бyлмо?лиги онинг болалигидин сезилур, аларга ?амким чексизлар шукрелардур! Аларнингда тафаккурда ?онуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.

Яна бир фарзанд, улким кенжадур, Комрон мирзодур, бyйчанликда, асли кyнгли сини?, лекин дунёга yзликни мутеъ тутмовчи, дидли, нозик фа?мловчан, муло?азалари дуруст бyлмиш эрди. Бир ме?натга киришмиш эрса, ?еч шошилмас ва натижаси дуруст иш ?иладур, охирига етказур. Олий та?силни кyрмиш эрди, дидиким анчайин yсиб эрди, дилбарлиги дуруст эрди. Акаларига эргашувчандур. Кyп хизматлар ?илур эрди. Ул ?амким умрлар топсин! Ондин ?амки кyп ва хyп яхши ишлар ?олгусидур!

Ушбу ёзувлар тахририн тугатмиш муддатларгаким, ва ни?оятким, дил ният амалга ошаким, Комронийниким оила ?урмиш тадбири кyрилур. Йy?лов ва суриштирмо?ликлардин сyнг Андижон ша?рин Бyстон да?асидин отасин боболари ?андолатчилик бирла маш?ул бyлмиш Акбаржон отли? одамий бyлмишким, «?уло?ланув» даврида ?ош?ар сори бенишон кетмиш бyлгай, лек етмамиш, гар етса, ондин нишон ва сyзи бyйича оиласин тортуви бyлмиш бyлгай эрди, ондин ?олмиш бир фарзанд Муллохон исмли юртга хизматлари уруш ва тинчлик йилларида ?ам анчайин сингмиш одамий бyлгай, ондин бул Солижон ака ва онга рафи?а Гулба?орхон отли? одамийлар фарзанди бyлмишким, аларким яшар ёшда каттаро? эрмиш эрдилар, су?батдаким анчайин маънили кyринмиш, аларнинг кенжа ?излари Со?ибахон бирлаким, Дилфузахон суриштира-суриштира ва танламишдур, ул ?из ?амким анчайин хуштабиат, латофатли, боодоб, ме?наткаш, камтарин ?из бyлмиш, ва ажабким, китоб y?имо?ликка анчайин ра?батли чи?мишдур ва дид ва ?афсала тилаб ?ар турфа ?унарларга ?ам анчайин дуруст эрди, сyнгралар онга дейилмишким, китобга ра?бат ончалар бyлса, падарибузрукдин ?олмиш меросий кутубхона туф?аликда турур, онингким, ул сyзлардин кyзлари ёнмо?да бyлур, Комронийнинг ул бирла нико? тyйин тyй-томошалар бирла yтказилмиш, ушбунинг тахрири даврида алардин ?ам ?изало?ни кyрилур, Мо?иче?рага мавсум бyлмиштур, ?yр?мас, вазмин ?изало? чи?урлиги очи?лар кyринур эрди. Аларнингда тафаккурда ?онуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.

?ар уч y?лонни аларнинг ёшлик даврларида ?атти?лар тутилмиш ва лек yспирин йигитлик ёшларидин эркинлар ?ам ?yйилмишким, ?аётда муста?ил ?аракат ?илгусидур, урингусидур, одамийликда ?аётий малака-тажриба орттиргусидур дея ва лек аларнинг ?аракатлари ?амиша назарда турмишдур.

?онуниятда бyлса, барчаси ортдин ?олгувчи ва боргувчи бyлгайлар!

Учинчи боб

?АРИНДОШ-УРУ?ЧИЛИК ИПЛАРИ

Ўзбекистоннинг Андижон ша?риким, улким Фар?она водийсида эрди, бул водийким, дар?а?и?ат, шимол, шар?, жануб тарафларидин то?лар бирла yралмиш, ул то?ларким ?ир?из ва тожиклар юртига yтмиш ва ?ир?изга тааллу?ли ул то?ларароким шар?дин Кош?арга ипакмисол йyл турур эрди, фа?ат ?арб тарафдин yзбеклар юртига, во?ага чи?илур ва фа?ат Наманган вилоятин шимоли шар?и бирла, то? оралаб Тошкентга тушса бyлур, дунёвий исти?омат макони ва ?ариндош-уру?чилик муносабатлари ушбу юртда эрди.

Бобо ор?али ?ариндошлар Избоскан туманин Маданият ша?арчасида бор бyлмиш эрди, ?омиджон ака отли? бош. Улким, бобо ?аётлик даврларида Эски ша?арда яшамиш хонадонни кyп йy?лар, сyнгралар падарибузрук бирла тyй-тyркинда ва сyнг ?ам нечалаб йy?ланур ?ам эрди. Ул ?омиджон ака оиласин, Сойибжонгаким онадур, ул юртдаги су?батлардин эсланурки, анчайин зукколикдаги аёл бyлиб эрмиш, ?ар сyзниким, маъниси кичикдур-каттадур, узо?лар yйлаб айтур эрди, Маданият ша?арчасиким ?ир?излар юрти чегарасида турур эрди, сезилмишидин, Сойибжоннинг онаси ?ир?изга уланур ?ам эрди, Кейинчалик борди-келдилар озаймиш. Фарзандларидин бири тенг?ур, ёшлик йилларидин анчайин я?инлашиб ?олмиш ул Сойибжон эрди, ?озирда таълим масканида ва ?ар нечук ишига дуруст йигит бyлиб эрди.

Бувининг опаси Турсуной катта буви Ша?рихондин бир неча ойларда бир келгуси ва Андижонда бир турмишида ?афталаб тургуси эрди.

Ажабки, беш ва?т намоз ва рyзани беканда yтар эрди, ?ар келмо?и ва Ша?рихонга ?айтмо?и оилада жиддий тадбирга айланур даражада эрди. Одамийда каттагина тугунким аларнинг бошида ?yл тегмас ?олда келур эрди, аксарият ?ар келурида y?ли – Кимсанбой то?анинг фарзандларидин бирин yзига йyлдош ?илур ва бу бирла ?ариндош-уру?чиликда ме?р ва кyнгилбо?ни муста?камлаб эрди.

Аларнинг тиламиш якка-ю ягона y?ли Кимсанбой то?а бyлиб эрди, айтишларича, катта буви кyплаб фарзандларни дунёга келтирмиш, лек аларнинг ?еч бири болалигида-ё? турли сабаблар бирла турмагай, фа?ат мана шу Кимсанбой ака ?олмиш бyлгай, ул ягона фарзанд ?амким, ёзлар чyмилар ма?аллардин бирида Ша?рихонсой сувида о?миш бyлгай, аранглар ?ут?армишлар, ягона фарзанд yз оиласида кyп арзандалик топмиш бyлгай, ул даражадаким эркалик ?аётининг сyнгги йилларида ?ам андак-андак са?ланмиши сезилмиш эрди.

Катта буви олдинро? бормиш бyл?ай эрди, буви даврадин чи?мишига узо? йиллар бyлмишига ?арамай, Кимсанбой то?а ме?р тортиб келур, икки-уч кунлаб ?олур, навбатдаги ?ариндошникига йyл тутур ва бир-бир йy?лар эди. ?ар нечук ?адрли эрди ва тyй-маъракаларда доимо бирга эрди.

Улким, ?изи? во?еалардан гапирур бyлса, сyз охирида овозли жилмайишга енгил кучан чи?армо?лик ?усур эмас, yзига хослиги эди, бу соддадилликка хос хусусият кейинчалик ?еч кимда кузатилмади.

Улким ма?сидyзлик касби бирла тирикчилик ?илиб эрди, диний эъти?одли, дунёси yта содда, тy?ри одам эрди, беш ва?т номоз ва йил рyзасин онаси каби беканда yтаб эрди, ме?натни яхши ?илур эди, лек ?онуниятли маълумотлардин мутла? бехабарликда бyлиб эрди.

Оиласи Омадхон опа эрди, улким онга олти ?из ва бир y?ил топиб эрди, y?ли Ада?амжон отли?, ёшлик йилларида Андижон ша?рида ?унар yрганиб кетмиш эрди, лек аксар Русияда ишлаб, топмишига уй-жойлар ?уриб, онга чирой ва шакл бериб эрди, тyй-тyркинлар yтказиб эрди, ?ар нечук тирикчиликни хотини Дилоромхон бирла эплаб эрди.

Кимсанбой то?а барча ?изларин турмушга узатиб, невара-ю чеваралар кyриб, yз мавжудотлик умрин yз битилмиш мазмуни бирла яшаб, бирда Асакадин бир маросим-тадбирдин ?айтгач, эртаси кун кундуз ?еч бир касалликсиз хотини Омадхон опага «?алатиман-а» дея, yтирмиш жойида онинг елкасига суяниб, жисман оддий, кичик, енгил «пуф» бирла 2014 йилда даврадин чи?миш. Чиройли чи?миш бyлмиш.

Яна бувининг она бош?а акаси Сотволди ака бyлиб эрди, Чоргузарда исти?омат ?илиб эрди, ?имоя со?асида узо? йиллар ишлаб, оилада Анваржон, Ада?амжон, Аъзамжон, Кибриё, Зикриё, Акрамжон, Му?айё отли? кyп фарзандлар топиб эрди, онинг оиласи Матлубахон аяким, биз yспиринлик чо?имизда ёмон касалдин дунёвийлик муддати ?ис?алик топиб эди.

Катталарнинг масла?ати бирла Сотволди аканинг катта y?ли Анваржонга бувининг иккинчи ?изи, хола бyлур, Мавлудахон опа турмушга узатилиб эрди, онинг ихтиёрига ?арши. Лек турмуш турмуш бyлиб кетмиш.

Ким Анвар ака алжабр илми муаллими касби бирла ?урувчилик ?унарин сирларин ?ам яхши эгаллаб, хал??а хизматда бyлиб эрди. ?орачадин келмиш, келбатли, жисмий кучлигина, алжабрни чу?ур ва тини? англагувчи бyлиб эрди.

Мавлудахон ?олаким, дили яхши эрди, ?увоно? эрди, ?аётда бир неча ?ур о?ирликларни тортиб эди, ?алби чу?ур о?ир жаро?атлар топиб эрди, лек ул аларни кyтариб эрди…

Бири ?изи Му?аддасхон о?ир касалланиб, бедаво касал бирла узо? ётиб, сyнгралар йигирма саккиз ёшда дунёвий ?аёти ?ис?алик топмишлигида бyлмиш.

Яна бир Анвар ака ор?аликим, ёши улу?ланганда укаси Акрам бирла а?лдин бир адашмо?лик бyлмиш, зарариниким хал?да кyпчилик тортмиш… Анвар акаким yн икки йилга чегараланмишлар, ?олаким они ?ам кyтармиш.

Алардин таралмиш авлодлар, Му?аддасхон ва Мубинахон отли? икки ?издин сyнг, Ил?омжон отли? y?ли ?ам бyлиб эрди, ул y?ил ?ам ота изидан юрмиш. Улким отасин ?урувчилик касбин ма?кам тутмиш, ёмон бyлмамиш эрди, yз оиласи ва опа-сингилларига са?оватда ва беминнат таянч бyлмиш ва бекаму кyст яшамо?да бyлмиш эрди.

Муштарий отли? кенжа ?изи ?ам бyлиб эрди. Улким суймишига узатилиб эрди, икки y?иллик бyлиб эрдилар.

Ушбуким битиб, тахрир борурким, Мавлудахон холанинг y?ли Ил?омжонким, ?ир? тyрт ёшда эрди, нав?ирон даврким, мyмин йигит бyлиб эрди, Хyжаободдин келур йyлда онинг жияни, Му?аддасхоннинг катта y?ликим, ём?ирли тун эрмас, кечда катта тезликда йyл изидин чи?а, бош?арув эпин йy?ота ?алокат топиб, дунёвий даврадин чи?миш. ?олаким, опа yрнида эрди, о?ир куювда бyлмиш, онга анчайин о?ир куюв бyлиб эрди…

Яна бир ?абибахон онадур, онахонга амакиваччадур, тенг?урлардур, ?исоб илмидин мактабда узо? йиллар таълим айтмиш, сyнгралар эрса отинбувиликда хал??а тyй-маъракаларда хизматда туриб, риз?ланиб ?ам эрди.

Бул онанингким, ?алби дурусттур, бе?асад ва дунёвий ?аётда анчайин маша??атлар торта яшамишига бо?май, беафсустур, сершукурдур. Саксондин yтибтур, лек ?амон ?аракатида эрди, ончаким ?айрати сезилур.

Я?инликдаги ?ариндошлик ипларида турмишлардин бир падарибузрук иккинчи акасин катта y?ли ?амидулло эрди. Оила тутиб, yнга я?ин ?из кyриб эрди. Улгаким ?из фарзандлар атрофида куймаланиб, yшалча маънавий бyстон, гyзаллик манбаи ме?рибонлигидин бахтиёрлик тортмо?и битилмиш эрди. Мактабда алжабр ?исобидин та?сил айтур эди. Шатранжни анчайин яхши yйнамиш эрди, ончаким, yйинда билмасро? кишин онинг ?олиблиги ва yз ма?лубияти сори етаклаб yйнай билур эрди. Улким дуруст ишламиш, ме?натга анчайин дуруст чи?миш эрди. ?изларин барчасин олий таълимда y?ита турмушга узатиб эрди.

Яна падарибузрук катта синглиси-?афизахон амманинг y?ли Ада?амбек эрди, улким О?тепа ?ишло?ин тарихин китобат ?илиб, онинг бошланмо?ин Кушонлар давлати даврига бо?лаб, асослар келтириб эрди. Дадил сyз бyлмиш эрди. Муаллимликда узо? ишлаб эрмиш эрди, ул одамийким, олдинро? даврадин чи?миш бyлгай.

Падарибузрук ортидин, тоза сyзламо? ма?садида айта yтилмо?дадур, олдинги оиласидин яна икки фарзанд ?олмиш бyлгай эрди. Ул оилаким, падарибузрук сабаб бузилмамиш эрди, О?тепа ?ишло?идин келмиш ?ишло?и илмли йигитдин ул эришмиш эътибор ва етишажак келажакдин кифоя топмай, нари туртурлар, ?атто, ?овлиниким, тортиб олурлар, улким, йигирма саккиз-yттиз ёшлардаким, тил илмдин ?онуниятли маълумотлар со?иби эрканлиги сабаб Андижон ша?рига келмиш ва фаолият кyрсатмиш эрди, кyчадаким, тун-кеч бир ?атор уст-бошда, ёл?из ?олур, ул ?а?идаким келтирилмиш…

Ул дастлабки оиласидин ?олмиш бир фарзанд Улу?бекдур, эски даврда Аф?онистондаги жангу жадалларда бyлмиш эрди, муаллимликда ?ойим бyлиб эрди, мутойибали одамий чи?миш эрди, ажабким маъ?улдур. Оилали, икки y?илли яшамиш эрди. Андижон ша?рин Чоргузар да?асида исти?оматда эрди, дарво?еъ, онасиким ?ануз бор эрди, улким чорларким, ип узилмасликни тилаб.
<< 1 2 3 4 5 6 7 8 >>
На страницу:
3 из 8

Другие электронные книги автора Мукимжон Фатхиддинович Исаков